КРИМИНОГЕН ВАЗИЯТ – жиноятчилик, унинг билан боғлиқ бўлган воқеа, ҳодиса ва жараёнларнинг ҳамда уларнинг жамиятга таъсирининг аҳволи. К.в.ни баҳолаш қуйидагиларни ҳисобга олишни тақозо этади: а) жиноятчиликнинг, унинг алоҳида турларининг аҳволи, тузилиши, динамикаси, даражаси ва географиясини; б) криминоген детерминантларнинг аҳволи ва таъсир даражасини; в) ижтимоий, иқтисодий, демографик ва бошқа жараёнларни; г) аксилкриминоген омиллар ва чораларни; г) жиноятчиликка қарши курашни амалга оширувчи куч ва воситаларнинг аҳволини ва ҳ.к.