Yangi hujjatlar

КРИМИНОГЕНЕЗ

КРИМИНОГЕНЕЗ – лотинча «crimin» жиноят ва «qenesis» келиб чиқиши деган сўзлар бирикмасидан иборат бўлиб жиноий хатти–ҳаракатларнинг содир этилиши, жиноятчиликнинг ҳодиса сифатида пайдо бўлиш ва ривожланиш жараёнини билдиради. Муайян жиноят К. билан жиноятчилик К. ни бир биридан фарқ қилади. Муайян жиноят бу шахсдаги шаклланган салбий маънавий–руҳий хусусиятларнинг ва уларнинг жиноий хатти–ҳаракатда намоён бўлишига ёрдамлашувчи ташқи объектив криминоген омиллар ўртасидаги алоқа жараёнининг оқибатидир. Жиноятчиликнинг пайдо бўлиши давлат ва ҳуқуқнинг вужудга келиши билан чамбарчас боғлиқдир. Барча давлатларда улар қайси тузумда яшашларидан қатъий назар, жиноятчилик ижтимоий–ҳуқуқий ҳодиса сифатида объектив равишда мавжуд. Жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, бошқарув ва бошқа соҳаларининг аҳволи ҳамда ривожланиш даражаси жиноятчиликнинг қандай бўлишини белгилаб беради.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига