Yangi hujjatlar

КРИМИНОЛОГИК РЕЦИДИВ

КРИМИНОЛОГИК РЕЦИДИВ– (лотинча «гес1уис») йўқ бўлиб кетган деб тахмин қилинган ҳодисанинг қайтарилиши..Криминалогик рецидив –олдин ҳам жиноят содир қилган шахслар томонидан янги жиноятларнинг содир этилиши..Криминалогияда рецидив жиноятлар олдинги содир этилган жиноят учун қонунга мувофиқ чоралар кўрилгандан кейин содир этилганлиги билан,такроран содир этилган ёки жиноятлар жамидан фарқ қилади.Рецидив жиноятчиликнинг ижтимоий хавфлилиги даражасинингнинг юқорилиги шундаки,шахснинг олдинги содир қилган қилмишига қонунга асосан муайян чоралар кўрилганлигига қарамасдан,ўзининг муаммоларини ҳал қилиш учун жамиятда урнатилган қоидаларга риоя қилишни ҳоҳламай,криминоген вариантни танлаганлиги туфайли жиноят содир қилишга бўлган мойиллик тўрғун бўлиб қолади.Рецидив жиноятчиликнинг криминологик тушунчаси унинг жиноят–ҳуқуқий тушунчасига нисбатан анча кенгдир.Рецидив жиноятчиликнинг криминалогик тушунчаси асосларига,шахсга нисбатан кўрилган чораларнинг хусусиятларидан қаьтий назар жиноятнинг такрорланиши олинган.Шунга мувофиқ равишда,судланганлик муддати ўтиб кетган ва қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган;судланганлик муддати ўтиб кетмаган ёки олиб ташланмаган;жазони ўтаётган шахслар;реабилитация асосларидан ташқари жавобгарликдан озод қилинган шахслар,дастлабки жинояти юзасидан тергов олиб борилаётгани ёки иши судда кўрилаётган шахслар томонидан янги жиноят содир этилган бўлса,қилмиш рецидив жиноятлар доирасига киради.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига