Yangi hujjatlar

КРИМИНОЛОГИК ТАДҚИҚОТ БОСҚИЧЛАРИ

КРИМИНОЛОГИК ТАДҚИҚОТ БОСҚИЧЛАРИ – фаразлар ишлаб чиқишдан то олинган натижаларни илмий ва амалий фаолиятга тадбиқ этишгача бўлган жараён. Жиноятчилик, унинг сабаб ва шароитларини, жиноятчи шахсини ҳамда улар устидан ижтимоий назоратни амалга оширишни криминологик тадқиқ қилиш уч босқичда иборат. Биринчи босқич тайёргарлик босқичи деб номланиб унда муаммо шакллантирилади, илмий фаразлар қўйилади, тадқиқот дастури ишлаб чиқилади. Иккинчи босқич асосий иш амалга ошириладиган босқич бўлиб унда тадқиқот инструментарияси ишлаб чиқилади, синов тадқиқоти ўтказилади, ахборот йиғилади, ахборотлар таҳлил қилинади ва ишланади. Учинчи якунловчи босқич бўлиб унда хулосалар, ҳисобатлар тайёрланади ва тадқиқот натижалари амалиётга жорий этилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига