Yangi hujjatlar

КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК

КЎП ПАРТИЯВИЙЛИК – ҳозирги демократия давлатларида сиёсий ҳаётни ташкил этишнинг асосий Конст.вий принциплардан бири, сиёсий ва мафкуравий плюрализм (хилма–хиллик)ни анча умумийроқ бўлган принципининг ифодаси ҳисобланади. К. П. принципи юридик жиҳатдан давлат фуқароларнинг ўз дунёқарашларига мувофиқ тарзда сиёсий партияларга бирлашиш ҳуқуқини, барча сиёсий партияларнинг қонн олдида тенглигини, улар фаолияти эркинлигини тан олиши ва кафолатлашини англатади. Кўп партиялилик принципи ваколатли давлат органларининг миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий муросасизликни, қонуний давлат ҳокимият органларини куч ишлатиб ағдаришни тарғиб қиладиган ёки бошқа йўсинда амалда бўлиб турган қонунчиликни бузадиган сиёсий партияларни қонунда белгиланган тартибда таъқиқлаши ва тарқатиб юборишини мустасно қилмайди. Юридик (расмий) Ҳақиқий Кўп партиялилик аниқ бир давлатда ижтимоий ва сиёсий манфаатларнинг барча спектрни қамраб олган ривожланган ва самарали партиялар тизими мавжудлигида ифодаланади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига