Yangi hujjatlar

КУМУЛЯТИВ ОВОЗ БЕРИШ

КУМУЛЯТИВ ОВОЗ БЕРИШ – акциядорларнинг умумий йиғилишда овоз бериш тартиби бўлиб, бошқа масалалар бўйича (номзодга)овоз беришни рад этиш ҳисобига йиғилган бир эмас, бир неча овозлар натижасида қатор масалалар (номзодлар) бўйича овоз беришда акциядорга имкон беришга айтилади. Майда акциядорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун қўлланилади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ К.о.б.ни ўтказишда жамиятнинг ҳар бир овоз берувчи акциясига жамият (кузатув кенгаши) директорлар кенгаши аъзолари умумий сонига тенг бўлган овоз сони тўғри келиши лозим. Акциядор жамият (кузатув кенгаши) директорлар кенгаши аъзоларинг бир неча номзодлари орасида уларни тақсимлаши ёки битта номзод учун унга тегишли акция бўйича тўлиқ овоз беришга ҳақли. Энг кўп сонли овоз олган номзодлар директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) таркибига сайланган ҳисобланадилар. ЎзРда жамиятни оддий акциялари эгалари бир мингдан ортиқ бўлган акциядорлар сони билан жамиятни директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) аъзоларини сайлашларида К.о.б. мажбурий ҳисобланади. Жамиятнинг оддий акциялари эгалари бир мингдан кам бўлган ҳолларда акциядорлар сони билан жамиятда шундай овоз бериш тартиби уставда назарда тутилган бўлиши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига