КУЗАТИШ УСУЛИ – натурада (жойида) ёки масофадан туриб (ҳисобга олинган ва баҳоланган экологик объектларни) экологик мониторингни олиб бориш орқали амалга оширлади. Биз юқорида айтиб ўтдикки экология ягона тизимдаги ўзгарувчан организм ва атроф табиий муҳитни объект сифатида қабул қилади. Ўзгарувчанлик эса уларни майдон, макон ва давр мобайнида қай тарзда ўзгариб туришини кузатиб бериш усулларини қўллашни талаб этади. Ушбу мониторинг маълум бир табиий объект (об–ҳаво ёки ер) бўйича эмас, балки бутун табиий объектлар ва экологик омилларни комплекс кузатиш орқали амалга оширилади. Бу ерда ҳам юқорида айтиб ўтилган «тизимли ёндошув усули» каби комплекслик ёки мажмуалилик усули қўлланилади.