Yangi hujjatlar

ЛАНДШАФТ

 

ЛАНДШАФТ – ўзаро таъсир этувчи табиат ёки табиий ва антропоген компонентлардан, ҳамда пастроқ таксономик табақали мажмуалардан ташкил топган табиий ҳудудий мажмуа. Ландшафтнинг ўзгариши ландшафтнинг ташқи таъсир остида ёки ички ўзгариши давомида янги хусусиятларга эга бўлиши ёки аввалгиларини йўқотиши. Табиат муҳофазасига оид адабиётларда қуйидаги тушунчалар занжирида ўрта мавқени эгаллайди: ландшафтга бўлган таъсир – ландшафтнинг ўзгариши – аҳолининг хўжалик фаолияти ёки саломатлигидаги асоратлар. Ландшафт чегаралари бир–бирига қўшни ландшафтларнинг бўлиниш юзаси, уларнинг сифат ва хусусиятлари алмашиниши ҳамда ландшафтни бошқа ноландшафт тузилмалардан ажратгандек юзаликлар (мас: ландшафт таркибига кирмайдиган атмосфера ёки литосфера қатламлари). Л.ч.ни аниқлаб олиш ландшафтларни хариталашнинг муҳим элементидир.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига