ЛЕГАЛИЗАЦИЯ (лотинча legalis – қонуний) – бирон ташкилотнинг фаолиятини қонунийлаштириш, бирон–бир ҳужжатга, ҳаракатга юридик куч бериш; легал ҳолатга ўтиш; хорижий давлатда берилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ва унга юридик куч бериш; ноқонуний йўл билан топилган пул маблағларини ёки бошқа мол–мулкни ошкоралаштириш.