Yangi hujjatlar

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ – 1) муайян ташкилот фаолиятига рухсат бериш, бирор–бир ҳужжат, ҳаракатга юридик куч бериш. 2) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш. Чет элда тузилган ёки чет давлатда амалда бўладиган ҳужжатлар легаллаштирилиши лозим. Консулнинг ҳужжатлардаги устхатини гувоҳлантириш шаклида амалга оширилади. Юридик фанда ноқонуний йўл билан қўлга киритилган маблағ ва мулкни легаллаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштириш каби тушунчалар мавжуд.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига