ЛЕГИТИМЛИК (лотинча legitimus – қонунга мувофиқ, қонуний)– давлатда фаолият олиб бораётган ҳокимият институтларининг мамлакат аҳолиси, унинг катта гуруҳлари, жамоатчилик (шу жумладан чет эл жамоатчилиги) томонидан ижобий баҳоланиши, уларнинг қонунийлиги тан олинишини англатадиган сиёсий ҳуқуқий тушунча. Легитимлик тўғрисидаги масала одатда инқилоб ёки тўнтариш натижасида ҳукумат алмашганида кўтарилади.