ЛИЛИПУТЛАР – гипофизар нанизм (миттилар ва паканалар) асосан туғма касаллик бўлиб, бўйи ва жисмоний тараққиётнинг тўхташига олиб келади ва, одатда, меҳнат қобилиятининг пасайишига сабаб бўлади) билан касалланган шахслар. Тўлиқ пенсияга чикиш учун қонун билан белгиланган умумий ёшни15 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар: эркаклар – иш стажи камида 20 йил бўлганда; аёллар – иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар. (“Ўзбекистон Республикаси фуқороларининг пенсия таъминоти» тўҳрисидаги қонуннинг 13-моддаси).