ЛИСТИНГ (инглизча–рўйҳатга киритиш) – қимматбаҳо қоғозларнинг биржага чиқишига рухсат бериш, уларни котиравка рўйҳатига киритиш. Агар чиқарилган қимматбаҳо қоғозлар биржада рўйҳатга олинган бўлса, уларни олиш–сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш мумкин. Л.га киритилмаган акциялар “пештахта”дан, “кўча бозори”да сотилади.