Yangi hujjatlar

ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ

ЛИЦЕНЗИЯ ШАРТНОМАСИ – фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома. Лицензия шартномаси лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиловчи ҳужжатдир. Лицензия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши лозим: шартномани имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими; тарафларнинг реквизитлари; амалга оширилиши учун лицензия берилаётган фаолият турининг номи; лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари; лицензиянинг амал қилиш муддати; лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги; лицензия шартномасининг талаблари ва шартларини лицензиат қандай бажараётганлигининг лицензияловчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби; фаолиятнинг айрим турини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа маълумот. Лицензия шартномаси икки нусхада – лицензиат ҳамда лицензияловчи орган учун биттадан нусхада тузилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига