Yangi hujjatlar

ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ

ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим: лицензиатиинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан мaxсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдаланиладиган моддий–техника базаси, асбоб–ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига