Yangi hujjatlar

ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАНЛАР

ЛИЦЕНЗИЯЛОВЧИ ОРГАНЛАР қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар. Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш; қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш; лицензия талаблари ва шартларига лицензиятлар риоя этишини назорат қилиш; лицензияларни қайта расмийлаштириш; лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш; лицензияларнинг амал қилишини тугатиш; лицензияларни бекор қилиш; лицензиялар реестрини юритиш. Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига