Yangi hujjatlar

ЛОББИЗМ

ЛОББИЗМ – инглиз тилидан олинган бўлиб, Lobby – кулуар, яъни колидор маъносини англатиб, сиёсий–ҳуқуқий жараёнларда асосий воқеа кечаётган хонадан ташқаридаги хонада расмий вакиллар билан норасмий шахсларнинг ўзаро учрашиб, расмий қарорлар қабул қилишдаги сиёсий таъсирнинг ўзига хос тури. Бошқача айтганда расмий муҳит ёки расмий даврадаги норасмий учрашув. Ушбу тушунча норасмий шахсларнинг, гуруҳларнинг парламент аъзолари билан ўзаро сиёсий мулоқот тури бўлиб, қонунларни муайян шахс ёки гуруҳлар манфаатига мослаб қабул қилиш йўлидаги фаолият тури сифатида тушуниш устунлик мавқе касб этади.

Лоббизм мазмун моҳияти жиҳатидан нейтраль тушунча бўлиб, ҳам ижобий ва ҳам салбий маънога эга. Унинг ижобий моҳияти шундан иборатки, демократик жамият шароитида нормаль, соғлом, ҳаётий зарур сиёсий жараён сифатида қонун ва қарорлар қабул қилиш жараёнида демократик институтнинг таркибий қисми сифатида шахс ёки гуруҳлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини парламент аъзолари ёки ҳокият органлари вакиллари ўртасига ташлайди.

Лоббизмнинг салбий моҳияти – агар у парламент аъзолари овозларини ва ҳокият вакилларини «сотиб олиш», уларга босим ўтказиш, таниш–билиш йўллари орқали қонунлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишга таъсир этишга интилган тақдирда намоён бўлади.

Демократия шароитида лоббизмнинг ижобий жиҳатларига кенгроқ эътибор қаратиб, сиёсий институт сифатидаги фаолиятининг таъминланиши учун қуйидаги жиҳатлари тарғиб этилиши лозим:

– жамиятдаги ижтимоий дифференциялашувнинг кенгайиши, шунингдек, турфа ижтимоий қатламларнинг вужудга келиши муносабати туфайли манфаатларнинг турфалигини ҳисобга олиш лозимлиги;

– қонун ва қарорлар қабул қилиш жараёнида очиқлик, демократик тамойилларга хос бўлган сиёсий плюрализм ва ошкораликнинг таъминланишига эришиш.

– ҳокимият вакиллари, парламент аъзолари ва бошқа расмий шахслар билан жамият аъзолари орасидаги ижобий алоқаларни ривожлантира бориш;

– сиёсий таъсир жараёнида жамият аъзолари манфаатларидан келиб чиқиш.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига