Yangi hujjatlar

ЛОЙИҲА ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ ШАРТНОМАСИ

ЛОЙИҲА ВА ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ ШАРТНОМАСИ – ушбу шартнома бўйича пудратчи (лойиҳаловчи, қурувчи) буюртмачининг топшииғи бўйича белгиланган муддатда лойиҳа–смета хужжатларини ишлаб чиқиш ва (ёки) қидирув ишларини бажариш мажбуриятини, буюртмачи эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лойиҳа ва қидирув ишлари шартномасини тасодифан бажариш мумкин бўлмаслиги хавфи буюртмачининг зиммасига тушади. (ЎзР ФК нинг 686-моддаси). Л.қ.и.п.ш. бўйича пудратчи учунчи шахсларда пудратчи томонидан тайёрланган лойиҳа–смета хужжатлари асосида ишларни бажаришга қаршилик қилиш ёки бажаришни чеклаш ҳуқуқи йўқлигини кафолатлайди. Л.қ.и.п.ш. бўйича буюртмачи ва пудратчининг мажбуриятлари, пудратчининг хужжатлар ва ишлардаги камчиликлар учун жавобгарлиги масалалари ҳамда уни ҳуқуқий тартибга солиш усуллари ЎзР ФК нинг 686–692-моддалари билан тартибга солинади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига