ЛОКАУТ (инглизча lock out, айнан – бировнинг олдидан эшик беркитиш, киритмаслик) – жамоавий меҳнат низолари, иш ташлашлар даврида, шунингдек, корхонани ёки унинг филиал ва ваколтихоналарини тугатиш (қайта ташкил этиш) вақтида иш берувчи томонидан ишдан бўшатиш. Ривожланган мамлакатлар қонунчилиги жамоавий меҳнат низолари ва иш ташлашлар даврида “локаут”ни таъқиқлайди. Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилмаган.