Yangi hujjatlar

ЛОМБАРД КРЕДИТИ

 

ЛОМБАРД КРЕДИТИ – кредитнинг бир тури бўлиб, у фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол–мулкни қисқа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар – лицензияси бўлган ломбардлар томонидан тадбиpкоpлик фаолияти сифатида амалга оширилади. Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади. Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади. Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт. Айни вақтда шуни айтиш керакки, ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас. Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол–мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда ушбу мол–мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин ҳатто гаровга қўйилган мол–мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади (Фк, 289-модда).

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига