Yangi hujjatlar

ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ

ЛЮМИНЕСЦЕНЦИЯ – криминалистик объектларни ультрабинафша нурларида текшириш услубларидан бири. Спектрнинг кўзга кўринмайдиган қисқа тўлқинли нурларидан бири ультрабинафша нуридир, унинг хусусияти турли жисм, модда қолдиқлари, куз илғамайдиган рангсиз аломатларини кўринарли қилиб фотоматериалга тушириб мустаҳкамлайди. Ультрабинафша нурлар текширилувчи объектнинг устки қатламини ёритиб қолдиқ моддалар мавжуд жойларидан нур акси ёруғлик ҳосил қилиш билан кўринарли қилади. Ультрабинафша нурларини кўринарли спектроскопия усули билан текширув ўтказилганда моддаларнинг ёруғлик нурларини сингдириш ва акслантириш хусусияти спектрофотометрия таҳлили ҳосил бўлиб маълум чизмада акс этади. Ультрабинафша нурларини ҳосил қилишда симоб–кварц лампалари манба бўлиб хизмат қилади ва уларда юқори босимга эга бўлган кучли импульс чироқ лампалар ишлатилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига