Yangi hujjatlar

ЛЮСТРАЦИЯ

ЛЮСТРАЦИЯ (лотинча lustratio – тозалаш) – қатор Шарқий Европа давлатлари (Венгрия, Чехия, Эстония, Латвия, Руминия)да масъулиятли давлат лавозимларни эгаллаб турган шахсларни, шунингдек бу лавозимларга номзодларни уларнинг ўтмишда коммунистик партия, давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятига дахлдорлик ёки бу хизматлар билан ҳамкорлик қилганлик борасидаги текширишларнинг махсус таомили. Бу текшириш ўзини мустабид коммунистик режим билан ҳамкорлик қилиб бадном этган шахсларга маълум давлат лавозимларини эгаллашни, шу жумладан вакиллик ҳокимият органларига сайланишни тақиқлаган Легистрация тўғрисидаги махсус қонунлар асосида ўтказилади (1990–1993 йилларда қабул қилинган). Текшириш, қоидага кўра, Люстрация бўйича махсус органлар томонидан амалга оширилади (Мас., Венгрияда парламент учта судья таркибида сайлайдиган қўмиталар). Агар Люстрация жараёнида масъул давлат лавозимини эгаллаб турган шахснинг мустабид режим билан ҳамкорлик қилгани аниқланса, унга аниқланган далилларни сир сақлаб ихтиёрий истеъфога чиқиш ва обрўсини туширадиган ахборотни ошкор қилиб мажбуран истеъфога чиқишдан бирини танлаш имконияти берилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига