Yangi hujjatlar

Магистратура бўлимларига ОТМлар кесимида қанча жой ажратилган? (тўлиқ жадвал)

Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Шунингдек, ОТМларнинг бакалавр босқичига нечта талаба қабул қилиниши тўғрисида тўлиқ жадвални тақдим қилган эдик.

Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, магистратура бўлимлари учун ажратилган қабул квоталари ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим.

Сабаби бугундан, яъни 1 июль кунидан бошлаб Республика бўйлаб магистратура бўлимлари учун қабул жараёнларига старт берилди.

МАВЗУГА ОИД ЭНГ МУҲИМ ХАБАРЛАР:

Жорий йилдаги магистратура бўлимлари учун қабул квоталарига назар ташлайдиган бўлсак, ўтган йилгига қараганда 1300 нафар кам ўрин ажратилган. Ўтган йили 6300 нафар магистр қабул қилинган бўлса, жорий йилда олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Қабул квотаси сони бўйича ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди (магистратура учун):
1. Ўзбекистон миллий университети — 436 нафар;
2. Тошкент тиббиёт академияси — 299 нафар;
3. Тошкент давлат техника университети — 296 нафар;
4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 266 нафар;
5. Тошкент кимё-технология институти — 221 нафар.

Шунингдек, жорий ўқув йилида Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали учун магистратура бўлими очилди ва 12 нафар талаба қабул қилиши белгиланди.

Айтиш жоизки, жорий йилда 54 та ОТМда магистратура учун қабул квотаси ўтган йилгига қараганда камайтирилди. Энг кўп ўрин камайтирилган ОТМлар рейтинги қуйидаги кўринишда бўлди:
1. Тошкент давлат техника университети — 148 нафарга;
2. Ўзбекистон миллий университети — 121 нафарга;
3. Тошкент молия институти — -80 нафарга;
4. Тошкент архитектура-қурилиш институти — 68 нафарга;
5. Тошкент давлат аграр университети — 65 нафарга.

Эслатиб ўтаман, ўтган ўқув йилида магистратура бўлимига кириш имтиҳонлари ўтказилиш жараёнига бир қатор ўзгартиришлар киритилган эди. Ўтган йилги ўзгартиришлар билан қуйидаги манзиллар орқали танишишингиз мумкин:

Магистратура бўлимига қандай ҳужжатлар топшириш лозимлиги ҳақида қуйидаги манзилдан маълумот олишингиз мумкин.

МАГИСТРАТУРА БЎЛИМЛАРИ УЧУН ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ РЕСПУБЛИКА ОТМЛАРИ БЎЙИЧА ҚУЙИДАГИЧА ТАҚСИМЛАНГАН (АЛИФБО ТАРТИБИДА):

 

Олий таълим муассасаси номи

Қабул квота сони

Ўтган йилги қабул

Ўтган йилдан фарқи

1

Андижон давлат тиббиёт институти

122

120

2

2

Андижон давлат университети

57

67

-10

3

Андижон қишлоқ хўжалиги институти

23

24

-1

4

Андижон машинасозлик институти

18

32

-14

5

Бухоро давлат тиббиёт институти

19

18

1

6

Бухоро давлат университети

59

71

-12

7

Бухоро муҳандислик-техника институти

104

102

2

8

Гулистон давлат университети

12

12

0

9

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

37

60

-23

10

Жиззах давлат педагогика институти

20

30

-10

11

Жиззах политехника институти

18

24

-6

12

Қарши давлат университети

49

52

-3

13

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

47

72

-25

14

Қорақалпоқ давлат университети

82

131

-49

15

Қўқон давлат педагогика институти

32

30

2

16

Миллий рақс ва хореография олий мактаби

6

6

0

17

Миллий рассомлик ва дизайн институти

28

48

-20

18

Навоий давлат кончилик институти

59

67

-8

19

Навоий давлат педагогика институти

36

60

-24

20

Наманган давлат университети

59

64

-5

21

Наманган муҳандислик-педагогика институти

11

34

-23

22

Наманган муҳандислик-технология институти

35

36

-1

23

Нукус давлат педагогика институти

32

40

-8

24

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

75

76

-1

25

Самарқанд давлат университети

214

227

-13

26

Самарқанд давлат чет тиллар институти

63

65

-2

27

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

32

42

-10

28

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти

61

54

7

29

Самарқанд тиббиёт институти

75

131

-56

30

Солиқ академияси

10

24

-14

31

ТАТУ Қарши филиали

4

8

-4

32

ТАТУ Нукус филиали

8

20

-12

33

ТАТУ Самарқанд филиали

12

25

-13

34

ТАТУ Урганч филиали

4

8

-4

35

ТАТУ Фарғона филиали

9

25

-16

36

Термиз давлат университети

59

69

-10

37

Тошкент автомобил-йўллари институти

95

115

-20

38

Тошкент архитектура-қурилиш институти

79

147

-68

39

Тошкент ахборот технологиялари университети

148

167

-19

40

Тошкент давлат аграр университети

135

200

-65

41

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали

10

20

-10

42

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

266

314

-48

43

Тошкент давлат педагогика университети

93

146

-53

44

Тошкент давлат техника университети

296

444

-148

45

Тошкент давлат шарқшунослик институти

118

140

-22

46

Тошкент давлат юридик университети

130

145

-15

47

Тошкент ирригация ва мелиорация институти

70

129

-59

48

Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали

12

0

12

49

Тошкент ислом университети

18

24

-6

50

Тошкент кимё-технология институти

221

251

-30

51

Тошкент молия институти

152

232

-80

52

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

168

170

-2

53

Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти

108

111

-3

54

Тошкент тиббиёт академияси

299

330

-31

55

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

140

155

-15

56

Тошкент фармацевтика институти

25

30

-5

57

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

114

131

-17

58

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти

23

80

-57

59

Ўзбекистон давлат консерваторияси

27

28

-1

60

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

42

40

2

61

Ўзбекистон миллий университети

436

557

-121

62

Урганч давлат университети

58

58

0

63

Фарғона давлат университети

70

76

-6

64

Фарғона политехника институти

56

86

-30

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (13)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига