Yangi hujjatlar

МАВСУМИЙ ИШЛАР

МАВСУМИЙ ИШЛАР – табиий ва иқлимий шароитларга кўра йил давомида эмас, балки белгиланган муайян ойлар давомида бажариладиган ишлардир. Мас., Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхати Вазирлдар Маҳкамасининг 1994 йил 11 – майдаги қарори билан тасдиқланган бўлиб, улар жумласига: Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги мавсумий ишлар: Пахтани тозалаш; пахтани юклаш, тушириш; пахтани пневмотранспортга ортиш; қуритиш – тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш, саноатнинг қанд – шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар киритилган. М.И. ишловчи ходимларга меҳнат қонунчилигининг кучи жорий қилинади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига