ҚОНУН АНАЛОГИЯСИ (ўхшашлиги) (юнонча analogia – мувофиқлик, ўхшашлик сўзларига яқин, инглизча analogу) – бу ҳуқуқда ҳуқуқий тартибга солинишга муҳтож бўлган, бироқ қонун ҳужжатларида мустаҳкамланмаган ижтимоий муносабатларга нисбатан ҳуқуқ тизимида ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўлиб, у ҳуқуқдаги «бўш жой»ларни, яъни маълум бир масала юридик воситалар ёрдамида ҳал этилиши лозим, бироқ бундай ечим қонунчиликда мустаҳкамланмаган ҳолда, уни тўлдириш усули ҳисобланади. ЎзР ФК да қ.а. мустаҳкамланган.