ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ – қонун чиқарувчи органга қабул қилиш учун таклиф қилинаётган ёки референдумда кўришга киритиш учун тайёрланган қонуннинг матни. Қонунни тайёрлаш жараёни лойиҳани тайёрлаш тўғрисида қарор қабул қилиш, унинг матнини ишлаш, дастлабки лойиҳани муҳокама қилиш ва қайта ишлаш, унинг барча манфаатдор идоралар ва ташкилотлар билан келишилишини қамраб олади. Қ.л.ни тайёрлаш якунлангандан кейин, у Қ.т.сифатида қонунчилик органига кўриб чиқиш учун киритилади. Қ.л. мазмуни бўйича қуйидаги турларга бўлинади: оммавий, у юриш–туришнинг умумий нормаларини ўрнатади; молиявий, у молиявий масалаларга тегишли (ажратмалар, солиқлар, қарзлар ва бошқа); хусусий, у юридик ва жисмоний шахсларга тааллуқли ва маъмурий характерга эга (ҳукуматга мулкий талабнома, корпорациянинг ҳуқуқий мақоми ва бошқалар). Қ.л.ни тузишда ҳукумат, депутатлар ва бошқа субъектлар қонунчилик ташаббускори бўлиши мумкин. Францияда қонунчилик ташаббускори ва французча Конст.вий–ҳуқуқий тизимни қабул қилган мамлакатларда Қ.л. (парламентга асосан ҳукумат томонидан киритилади) ва қонунчилик таклифлари (депутатлар томонидан киритилади) фарқланади.