Yangi hujjatlar

ҚОНУНЧИЛИК

ҚОНУНЧИЛИК – 1) давлат томонидан ўз функцияларини амалга оширишнинг асосий усулларидан бири бўлиб, давлат ҳокимияти органлари томонидан қонунлар чиқаришда ифодаланади; 2) ижтимоий муносабатларни тўла тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси ёки ижтимоий муносабатларнинг бир соҳаси (фуқаролик Қ., жиноят Қ., маъмурий Қ. ва б.) “Норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунга кўра, Қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қ. ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив–ҳуқуқий ҳужжат дейилади ва норматив–ҳуқуқий ҳужжатлар қ.ҳужжатлари ҳисобланади. Кенг маънода Ўз.Рнинг қ. ҳужжатлари мажмуига Ўз.Р Конст.си, Конст.вий қонунлар, қонунлар, Олий Мажлис қарорлари, Ўз.Р Президентининг фармонлари, Ўз.Р ҳукуматининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари киради.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига