Yangi hujjatlar

ҚОНУНЛАР КОЛЛИЗИЯСИ

ҚОНУНЛАР КОЛЛИЗИЯСИ (лотинча collisio – тўқнашув) – бир турдаги масалаларни тартибга солиш мақсадида қабул қилинган икки ёки ундан кўп амалдаги норматив ҳужжатларнинг тўқнашуви (бир–бирига мос келмай қолиши). Қ.к. мазкур ҳолат учун қўлланилиши лозим бўлган норматив ҳужжатни танлаш орқали ҳал этилади. Айнан қонун ижодкорлиги органи томонидан чиқарилган актлар ўртасида номутаносиблик вужудга келган тақдирда, муддати бўйича кейинроқ қабул қилинган акт қўлланилади. Бундай тафовут худди шу каби муносабатни тартибга солувчи янги қонун қабул қилинганидан сўнг эскиси бекор қилинмаган ҳолатларда вужудга келиши мумкин. Умумий ва махсус ҳужжат ўртасида тафовут юзага келганида, агар кейинроқ қабул қилинган умумий ҳужжат билан бекор қилинмаган бўлса, махсус ҳужжатга устунлик берилади. Агар турли органлар томонидан қабул қилинган ҳужжатлар бир–биридан ўз мазмуни бўйича фарқ қилса, у ҳолда юқори орган томонидан қабул қилинган норма қабул қилинади. Федерация ва унинг субъектлари қонунчилиги ўртасида тафовут вужудга келганда федерал қонунларнинг федерация субъектлари қонунларидан юқори юридик кучга эга эканлиги (устунлиги) тамойили қўлланилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига