Yangi hujjatlar

ҚОНУННИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ

ҚОНУННИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ – қонунни маълум нашрда босиб чиқариш йўли билан ҳаммага маълум қилиш. Қонунни эълон қилишнинг расмий ва норасмий турлари фарқланади. Қонуннинг расмий эълон қилиниши – қонун чиқариш жараёнининг мустақил босқичи бўлиб, у қабул қилинган қонуннинг расмий матни дубликатларини яратиш ва унинг кучга кириш муддатини аниқлаш учун зарурдир. У расмий – юридик маънога эга бўлиб, қабул қилинган қонуннинг тўла ва аниқ матнини уни қонунлар мажмуа ва тўпламларида, ҳуқуқ нормаларини қўллаш ҳужжатларида, босма ишларда ва бошқаларда далил қилиб келтириш мумкин бўлиши учун қонунда назарда тутилган расмий нашрда бериш йўли билан ҳаммага маълум қилиш мақсадидаги қонун чиқарувчи орган номидан норматив тартибга солинган эълон қилинишидир. Қонунни бундай эълон қилишда қонуннинг расмий эълон қилиниши уни аниқ матнининг тасдиқланиши билан бирикади. Қонун норасмий эълон қилинганда норматив ҳужжатнинг эълон қилиниши ёки унинг мазмунининг баёни тўғрисидаги хабар ноширлар, маҳкама органлари, илмий муассасалар, хусусий тузувчилар томонидан амалга оширилади.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига