2015 йил 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.
Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 29 июлда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган эди.
Ушбу Қонун асосида 5 та Кодекс, 6 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланди.
Қуйида Сизларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонун ҳужжатларининг рўйхатини тақдим қиламан. Кейинчалик мазкур қонунларга киритилган энг асосий ўзгартишлар ҳақида таҳлилий мақолалар бериб боришга ҳаракат қиламан. Сайтимизни кузатишда давом этинг.
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган кодекслар
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс
- Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
- Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси
Ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонунлар
- Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида
- Прокуратура тўғрисида
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида
- Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида
- Терроризмга қарши кураш тўғрисида
- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида