Yangi hujjatlar

Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси 13 ноябрь куни чақирилади

2014 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисини шу йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига аҳоли турмуш даражасини янада оширишни ва унинг ижтимоий муҳофаза қилинишини кучайтиришни, иқтисодиётнинг юқори ва барқарор суръатлар билан ўсишини, аҳоли бандлиги таъминланишини назарда тутган Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари тўғрисидаги, шунингдек, 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларни киритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ялпи мажлисда Ўзбекистонда инвестициявий муҳит ва ишбилармонлик муҳитини ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришни назарда тутган «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунлар ҳам кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни ҳам кўриб чиқиш режалаштирилган.

Шу билан бир қаторда навбатдаги ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига