Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида Америка Қўшма Штатлари давлат котиби Жон Керрини қабул қилди. Батафсил »
Tag Archives: АҚШ
Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди
30 июль куни “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотининг аъзолари томонидан Тошкентда уюштирилган қатор қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди. Бу ҳақида, Anhor.uz хабар бермоқда. Шу муносабат билан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 2004 йилнинг 30 июль куни содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида элчихона ёнида ҳалок бўлган иккита милиционер Иброҳим Норметов ва Ихтиёр Ҳакимовларнинг шарафига 10-хотира маросими ўтказилди. Нашрнинг маълумот беришича, тадбирда Ўзбекистон ИИВнинг вакиллари, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари, уларнинг ҳамкасблари ва хизматдошлари қатнашди. Элчихона ходимлари ва ИИВ вакиллари хотира лавҳаси остига гуллар ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 30 июль куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик айрим муаммолар муҳокама қилинди. Л.Остин Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва бу муносабатларни ўзаро манфаатли йўналишларда ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиш имконияти яратилгани учун миннатдорлик билдириб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади. Батафсил »