Yangi hujjatlar

Tag Archives: advokatura

Тараққиёт мезони

  Мамлакатимиз Президенти илгари сураётган аниқ ғоялар ва Бош Қомусимизда белгилаб берилган тартиб-тамойиллар асосида ишлаб чиқилаётган ва муҳокама этилаётган ҳар бир қонун, аввало инсон ҳуқуқларига ҳар жиҳатдан мос келиши, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилиши нуқтаи назаридан келиб чиқиб қабул қилинади. Ва айни пайтда мазкур қонунларнинг устуворлиги ижтимоий-сиёсий, энг аввало инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин РАДЖАБОВ билан бўлган суҳбатимиз ҳам худди шу мавзуга ... Батафсил »

Янгиланиш даври

2008 йил 1 май куни адвокатура тизимида янги давр бошлаб берган муҳим ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганига бир йил тўлди. Бу тарихий ҳужжатда олдимизда турган стратегик мақсад — ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида ҳуқуқий ҳимоянинг тамал тоши бўлмиш мукаммал адвокатура тизимини такомиллаштириш, бу борада нафақат суд-ҳуқуқ тизимидаги фуқаролик, жиноий ва хўжалик ишларида, балки жамиятимизнинг барча ижтимоий соҳаларида ҳам салмоқли вазнга эга бўлган ҳимоя тизимини шакллантириш учун лозим бўлган ... Батафсил »

Муштарак мақсад

Юртбошимиз раҳбарлигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш йўлидаги ислоҳотлар негизида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли ҳимоясини таъминлашга қаратилган эзгу мақсад мужассам. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш Марказида «Одил судловни амалга оширишда тарафлар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашнинг назарий-амалий муаммолари»га бағишланган, шунинг­дек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Тошкент давлат юридик институти ҳамкорлигида ташкил этилган «Жиноят процессида тарафлар тенглиги ва ҳимоя ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга оид жиноят-процессуал қонунчиликни қўллаш амалиётини ... Батафсил »

Сиз кутган жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Марказий ҳисобхонаси бош ҳисобчиси Тоҳир Йўлдошевич Муратовга махсус мухбиримиз Рустам Рамзиддинов Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг молиявий тизими, манбаа­лари ҳамда Адвокатлар палатасига кириш ва аъзолик бадалларини тўлаш тартиб-тамойилларига боғлиқ бир неча савол билан мурожаат қилди. Тоҳир Йўлдошевич МУРАТОВ 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия Академиясини тамомлаган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари, Миробод тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ... Батафсил »

Адвокатлар касб малакасини ошириш ва такомиллаштириш: йўналишлар, тажриба ва муаммолар

Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаси этиб белгиланди. Мустақиллик йилларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ 60 дан ортиқ халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди ҳамда миллий қонунчилигимизга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган халқаро ҳуқуқ принциплари сингдирилди. Республикамизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида мустақил суд хокимияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида махсус ташкил этилган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизим ва ... Батафсил »

Имтиҳон

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаларида ўтказилаётган «Малака имтиҳон»ларидан лавҳалар Бугун шитоб билан ўзгариб, ривожланиб бораётган давр ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва айниқса, адвокатура тизими ходимлари олдига қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини турли тажовузлардан ҳимоя қилишдек муҳим, айни пайтда ниҳоятда долзарб вазифа қўймоқда. Чунки, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини бевосита ҳимоя қилишдек улуғ вазифа фуқаролик жамиятининг асосий ва муҳим институтларидан бири бўлмиш — адвокатура институти зиммасига юклатилганки, бу вазифа ҳам шарафли, ҳам ... Батафсил »

Янги босқич, янги вазифалар

Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги марраларини забт этгани сари ривожланиш қонуниятига биноан янада катта ва мақомига яраша мураккаб масалаларни ҳал қилиш палласига кира бошлади. Ҳуқуқий-демократик давлат барпо қилиш ана шу вазифалар орасидаги энг муҳими десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки адолатли ва мукаммал ишлаб чиқилган қонунлар тизими жамиятимиздаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа барча соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаб беради. Адвокатура институти зиммасида ҳам ана шу стратегик масалаларни ҳал қилишда ўз олдига қўйган қатор муҳим вазифалар мавжуд. Фуқароларнинг тергов ва суд ишини ... Батафсил »

Фаолият майдони янада кенгайди

Адвокат ўзи қатнашаётган “иш”да холислик билан далилларга ҳаққоний баҳо бера билиши, уни қонуний асослар билан ҳимоя қила олиши адолат мезонини белгилаб беради. Адолатни тўғри, холис ва қонуний асослар билан ҳимоя қила олиш эса маҳорат дейи­лади. Бошқача айтганда жар ёқасида турган кишини усталик билан, маҳорат ва абжирлик билан қутқариб қолиш мумкин. Демакки, адвокат зиммасида ҳам худди ана шундай оғир вазифа, жиддий масъулият туради. Ўхшатишимиз унчалик ўхшамасада, шуни аниқ айтиш мумкинки, жиноят ишида бўладими, фуқаролик ёки хўжалик ишида бўладими, адвокат аввало, чуқур ... Батафсил »

Тизим имкониятлари

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони адвокатларимизнинг эмин-эркин фаолият олиб боришлари учун бир қатор йўналиш ва вазифалар белгилаб берди. Шунингдек, мустақил Ўзбекистон адвокатларининг бир тизимга бирлашиши — Ўзбекис­тон Адвокатлар палатаси таркибида жипслашиб, адвокат нафақат бошқа шахсларни балки, эндиликда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қила оладиган “Адвокатлар армияси” ташкил топишига имконият яратди. 2009 йил 1 январдан кучга кирган “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва ... Батафсил »

Катта суҳбат кейинга қолди

Адвокатлик касби ҳам мароқли, ҳам машаққатли, ҳам масъулиятли касблардан бири. Унинг зиммасига инсон ҳуқуқи, унинг тақдири, қонун билан қўриқланадиган эрк ва манфаатларини ҳимоя қилишдек залвори катта вазифа юклатилган. Бу вазифани амал-тақал «кун ўтса бўлди» қабилида бажариб юрганлар ҳам бор, жонини жабборга бериб, ўз ҳимоясидаги шахснинг тақдирини, ҳаёт-мамотини, унинг ҳақ ва ҳуқуқларию, азоб-уқубатларини ўзиникидек билиб, фидоий ишлаётган адвокатлар ҳам талайгина. Ана шундай фидоий «ҳимоячи»лар ҳамиша эл ардоғида, юрт назарида, Ватан эъзозидадир. Суҳбатдошимиз Андижон вилояти Адвокатлар ҳайъати адвокати, «Шуҳрат» медали соҳиби Ҳамиджон ... Батафсил »

Юқорига