2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва ... Батафсил »
Tag Archives: Академия
Давлат бошқарув академияси ректори ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига Маннон Алиевни тайинлади, дея хабар бермоқда 12news.uz нашри. Таниқли иқтисодчи олим, МДҲ банк институтлари ассоциацияси вице-президенти Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Давлат бошқаруви академиясининг аввалги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди. Батафсил »
Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади
2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 ... Батафсил »
Президент академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди
2014 йил 8 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартирилди. Шунингдек, қарорда Олий бизнес мактаби бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мустақил олий таълим муассасаси эканлиги қайд этилди. Олий бизнес ... Батафсил »