Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида 20 октябрь, сешанба куни Марказий Осиёда биринчи БМТ экобоғи яратилди. «Газета.uz»нинг хабар беришича, боғ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 70 йиллиги шарафига ташкил этилган. Экобоғни яратишда БМТ доирасидаги 12 агентлик ва дастурни ўзида бирлаштирган БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида меҳнат қилувчи 200 дан ортиқ ходим қатнашди, уларга Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмак берди. Батафсил »