1994 йилда туғилган чилилик фуқаро Шекспир Моцарт Армстронг Корреа Перес маҳаллий сайлов комиссиясини судга бермоқчи. Бу ҳақида Риа Новости ахборот агентлиги хабар бермоқда. Ноодатий исмга эга бўлган ёш чилилик паспортининг сурати ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб кетди. Гап шундаки, маҳаллий сайлов комиссияси ходими сайлов вақтида ушбу фуқаронинг паспортини суратга олади ва уни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштиради. Кейинчалик мазкур суратга қолдирилган изоҳларда паспорт эгасини оммамий мазах қилиш бошланиб кетади. 10 кун аввал чилилик Корреа Перес Президентлик сайловида овоз бериш учун маҳаллий ... Батафсил »