Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 28 декабрь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 12 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунга кўра қуйидагилар экологик назорат объектлари дея белгиланди: ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ... Батафсил »