Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. ... Батафсил »
Tag Archives: элчихона
Тошкентдаги қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди
30 июль куни “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террорчилик ташкилотининг аъзолари томонидан Тошкентда уюштирилган қатор қўпорувчилик ҳаракатларига 10 йил тўлди. Бу ҳақида, Anhor.uz хабар бермоқда. Шу муносабат билан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 2004 йилнинг 30 июль куни содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида элчихона ёнида ҳалок бўлган иккита милиционер Иброҳим Норметов ва Ихтиёр Ҳакимовларнинг шарафига 10-хотира маросими ўтказилди. Нашрнинг маълумот беришича, тадбирда Ўзбекистон ИИВнинг вакиллари, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинлари, уларнинг ҳамкасблари ва хизматдошлари қатнашди. Элчихона ходимлари ва ИИВ вакиллари хотира лавҳаси остига гуллар ... Батафсил »