Yangi hujjatlar

Tag Archives: футбол

«Парвона» газетаси ЖЧ-2014га бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди

«Парвона» оилавий газетаси Бразилияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатига бағишланган махсус сонни нашрдан чиқарди. Бу ҳақида, Kun.uz хабар бермоқда. 68 саҳифадан иборат махсус нашр мусобақа ва умуман футбол бўйича жаҳон чемпионатлари бўйича маълумотнома ўрнини босади. Силлиқ муқовали, 68 саҳифадан иборат ушбу нашрда ўқувчи шу пайтгача бўлиб ўтган 19та жаҳон чемпионати статистикаси, 18 чемпион мураббий, жаҳон чемпионатининг «Олтин тўп»ини қўлга киритган 19 футболчи, 32та терма жамоанинг ЖЧ-2014 сари босиб ўтган йўли, мураббийлари ва сардорлари, шунингдек Бразилияга йўл олган ... Батафсил »

2014 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларининг жадвалини юклаб олинг

Миллионлаб футбол ихлосмандлари интизорлик билан кутаётган Жаҳон чемпионати ўйинларига Бразилия яшил майдонларида старт берилишига ҳам оз фурсатлар қолди. Бундай фурсатларда кўпчилик мухлисларни Жаҳон чемпионатининг жадвали, тақвими қизиқтириши шубҳасиз. Аслида бундай жадвалларни интернет тармоғидан осонгина топиш мумкин. Нафақат футбол, спортга ихтисослашган сайтлар, балки ўзини ҳурмат қилган кўплаб янгилик сайтлари ҳам мундиал жадвалини ҳавола қилиши табиий ҳол. Аммо барчада ҳам доим интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан, оффлайн режимида фойдаланиш осон бўлган тақвимни юклаб олиш мухлислар учун қулай бўлса ... Батафсил »

Спорт мусобақалари вақтида Ўзбекистон давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари тасдиқланди

2013 йил 2 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи тасдиқланди. Мазкур буйруққа Маданият ва спорт ишлари вазири Минҳожиддин Ходжиматов имзо чеккан. Буйруққа асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш тартиби белгиланди. Унга кўра, спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Давлат мадҳиясининг ижро этилиши мусобақа ташкилотчилари томонидан таъминланиши керак. “Спорт ... Батафсил »

Юқорига