2014 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланишнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан мақсадли фойдаланиш механизмини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Қарорга биноан, Бюджет ташкилотлари ... Батафсил »