2015 йил 19 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга асосан, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тасдиқланди ва 2015 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилиши белгиланди. Классификаторда ишчиларнинг 5538 та асосий касблари ҳамда хизматчиларнинг 2857 та асосий лавозимлари берилган. Классификатор қуйидаги ҳолатларда мажбурий ҳисобланади: хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланиш юзасидан — ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, меҳнат шартномалари тузишда, буйруқларни расмийлаштиришда, хизматчиларнинг ... Батафсил »