Мамлакатимизга ташриф буюрган Малайзия Сенати Президенти Тан Сри Абу Захар Ужанг раҳбарлигидаги парламент делегацияси аъзолари 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлди. Олий Мажлис Сенати расмий сайтининг хабар беришиича, учрашувда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар қатори парламентаризм йўналишида ҳам изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси парламенти делегациясининг Малайзияга ташрифи икки мамлакат парламентлари ҳамкорлигига янги суръат бахш этди. Музокарада ... Батафсил »