2014 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги муассислигида давлат унитар корхонаси шаклида Ёшлар маданият ва санъат маркази ташкил этилди. Шунингдек, қарорга биноан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Ёшлар ижод саройи биноси, ундаги мебель ва жиҳозлар ҳамда моддий-техник воситалар билан биргаликда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул берилди. Ёшлар ... Батафсил »
Tag Archives: марказ
Шарқшунослик институти ҳузурида Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилди
2014 йил 8 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Унга кўра, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилди. Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти негизида ташкил этилиши белгиланди. Мазкур Марказ фаолиятини ташкил этишга доир, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 августдаги қарори ҳам қабул қилинди. Қарорга ... Батафсил »