Бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги имконият пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Унга кўра, эндиликда портал орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлайди. Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради, дейилади хабарда. Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир. Батафсил »
Tag Archives: МХХ
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Хитойга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби ва Сиёсий бюро аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, Синьхуа агентлигига асосланиб Газета.уз хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, учрашувда Рустам Иноятов терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўзаро алоқаларни муттасил ривожлантириш масаласида Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид билдириб ўтган. Мэн Цзяньчжу ўз навбатида Хитой-Ўзбекистон алоқаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик ... Батафсил »
Президент ваколатларидан Миллий хавфсизлик хизматини тузиш чиқарилди
Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Кеча Конституциянинг 32-моддасига ҳамда 78-моддасига киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабар берган эдим. Энди навбат 93-моддага. 93-модда. Президент ваколатлари Ушбу модданинг 5 та бандига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Олдинги таҳрир Янги таҳрир 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ... Батафсил »