Президентимиз Ислом Каримов 18 июль куни пойтахтимизнинг кўҳна Минор мавзесида қад ростлаётган янги муҳташам масжид биносига ташриф буюриб, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, юртбошимизнинг ғоя ва таклифлари асосида яратилган ушбу лойиҳада миллий меъморчилигимизнинг азалий анъана ва услубларидан фойдаланган ҳолда ҳар жиҳатдан бетакрор, муаззам мажмуа барпо этиш кўзда тутилган. Давлатимиз раҳбари бу ерда моҳир қурувчи ва усталарнинг фаолияти билан танишар экан, амалга оширилган кенг кўламли қурилиш ва ободончилик ишлари ҳақида фикр билдирди, мажмуани янада ... Батафсил »