Бугун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги имконият пайдо бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Унга кўра, эндиликда портал орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ўз интерактив хизматларини тақдим эта бошлайди. Мазкур имконият сўзсиз фуқаролар ва тадбиркорлик субектларига ўз муаммоларини ортиқча бюрократик тўсиқларни четлаб ўтган ҳолда тез ва сифатли ҳал этишларига ёрдам беради, дейилади хабарда. Ушбу имкониятнинг амалга оширилиши мамлакатимизда “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда қўйилган муҳим қадамлардан биридир. Батафсил »
Tag Archives: мурожаат
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун олдингисидан қандай фарқ қилади? (таҳлил)
ҚОНУН ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ 2014 йил 3 декабрь куни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун Президентнинг 2013 йил 14 февралдаги қарори билан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 29 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2014 йил 13 ноябрда маъқулланган. Янги қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя ... Батафсил »
Депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилди
2014 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда депутатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама этдилар. Маълумот ўрнида айтишим мумкинки, бугунги кунгача фуқаролар мурожаати 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири асосида тартибга солинар эди. Аммо ушбу қонунда юридик шахсларнинг мурожаати борасида қоидалар белгиланмаган. Шунингдек, электрон мурожаатлар ҳам назарда тутилмаган эди. “Ушбу ... Батафсил »