Yangi hujjatlar

Tag Archives: Наманган

Ислом Каримов 29-30 сентябрь кунлари Наманган ва Фарғона вилоятларига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29 сентябрь куни Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлди. Президентимиз Наманган вилоятига сафарини Мингбулоқ туманидаги “Барака” фермер хўжалиги билан танишишдан бошлади. Ислом Каримов мазкур фермер хўжалиги даласида фермерлар билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, Уйчи туманидаги “Обод замин” фермер хўжалиги далаларига ҳам ташриф буюрди. Президентимиз куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятига ташриф буюрди. Ислом Каримов Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш борасидаги ишлар билан танишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов ... Батафсил »

Наманган давлат университети фаолияти тубдан такомиллаштирилади

2013 йил 29 октябрь куни “Наманган давлат университети фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорда Наманган давлат университети фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича бир қатор камчиликлар ва муаммолар аниқланганлиги таъкидланган. Хусусан, Университетда илм-фан етарлича ривожланмаяпти, университет битирувчиларининг асосий иш берувчилари — касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва мактаблар билан самарали ҳамкорлик ўрнатилмаган. Университетда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишга тизимли ёндашув мавжуд эмас. Университетнинг профессор-ўқитувчилари томонидан хорижий тилларни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаш даражаси ўта қониқарсиз. ... Батафсил »

Коллеж талабасини дарсга қатнашди деб сохта маълумот киритган Наманганлик ўқитувчига жиноят иши қўзғатилди

Наманган саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси А.Раҳимов 2011 йил сентябрь ойидан буён дарс машғулотларига қатнашмаган коллеж талабаси Х.Ҳошимов ҳамда 2012 йилнинг февралида Россия Федерациясига кетган А.Лутфуллаевнинг дарсларга қатнашганлиги ва билимлари баҳоланганлиги ҳақида ўқув машғулотлари журналига сохта маълумотлар киритиб, уларни курсдан курсга кўчирган. Ушбу ҳолат юзасидан А.Раҳимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича жазо муқаррарлиги таъминланди. Бу ҳақида Наманган шаҳар прокурори Рустамжон Уматалиев ўзининг “Ҳуқуқ” газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтган. Шунингдек, мазкур мақолада Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган 14 та текшириш ... Батафсил »

Юқорига