Бугун – 9 февраль. Қандай кун эканлиги Сизга маълум. Улуғ бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Мен ушбу буюк шахс сиймосига ортиқча таъриф бериб ўтиришни ўзимга жоиз деб топмадим. Шунчаки, бугун тасодифан топиб олган Алишер Навоий ҳақидаги бир шеър мени ушбу блогпостни ёзишга ундади. Алишер Навоий сиймоси ҳақида гап кетса, энг аввало мустақиллигимиз билан боғлиқ бир ҳолат кўз олдимга келади. Биласиз, юртимизда йилларга турлича ном бериш анъанаси бор. Кўпчилик йилларнинг бундай номланиши 1997 ... Батафсил »