Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 26 ноябрь куни “General Motors Powertrain Uzbekistan” Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Олий мартабали меҳмон қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти, шарт-шароитлари билан танишди. Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқарувчи етакчи мамлакатлардан бирига айланди. Бугунги кунда ўзбек автомобиллари нафақат мамлакатимизда, балки хорижий давлатларда, жумладан, Туркманистонда ҳам харидоргир. Дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган “GM Uzbekistan”, “СамАвто”, “JV MAN Auto – Uzbekistan” сингари корхоналарда ... Батафсил »