2014 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди. Ҳужжат матнида таъкидланишича, Қарордан асосий мақсад замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ўтказиб юбориш чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиши тартиб-қоидасини соддалаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдир. Қарорда белгиланган қоидага кўра, 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга ... Батафсил »